бир пулни бошқа бир пулга алмаштириш. Долларни Миср жунайҳига алмаштириш каби. Учинчиси, товарни муайян пулга сотилиши ва ўша муайян пулнинг ўзи бошқа бир пулга сотилиши. Битта савдо битимида долларга самолёт сотиб олиб, кейин динорни долларга алмаштириш каби. Тўртинчиси, товарни фунт-стерлингга сотиб, унга доллар алмаштириш. Бешинчиси, муайян қимматбаҳо қоғозларни муайян пулга сотиш. Олтинчиси, муайян ширкат акцияларини муайян пулга сотиш. Энди уларнинг ҳукмига бирма-бир тўхталамиз. Қимматбаҳо қоғозлар ва акцияларни сотиш ё сотиб олиш шаръан мутлақо жоиз эмас. Чунки қимматбаҳо қоғозларда белгиланган фойда бўлиб, рибога киради. Балки улар рибо муомаласининг айнан ўзидир. Акциялар эса шаръан жоиз бўлмаган ботил ширкатларнинг улушларидир. Шунга кўра, ҳиссадорлик ширкатларидаги акцияларнинг савдо-сотиғи жоиз эмас. Тижорат, саноат ширкатлари каби фаолияти ҳалол ширкатлар бўладими, банклар акциялари каби фаолияти ҳаром ширкатлар бўладими, фарқи йўқ. Пулни-пулга алмаштириб, унга товар сотиб олиш ва товарни бирон пулга сотиб, уни бошқа бир пулга алмаштиришлар икки операциядан иборат бўлган ишлардир. Савдо-сотиқ операцияси ва алмаштириш операцияси. Уларга савдо ва алмаштириш ҳукмлари жорий қилиниб, иккаласига айри-айри ҳукм жорий қилинади. Бир пулни шу пулнинг ўзига сотиш ёки бошқа бир пулга сотиш алмаштириш операцияси ҳисобланиб, шаръан жоиздир. Чунки пул алмаштириш олтин ва кумуш пулни ўз жинсидаги пулга тенгма-тенгига, бошқа жинсдаги пулга эса тенгма-тенгига ёки ортиқ-камига алмаштиришдир. Алмаштириш операцияси олтин-кумушда қандай бўлса, пулда ҳам шундай бўлади. Чунки пул пул сифатида олтин-кумушлик сифатига эгадир. Олтин-кумушга қиёсан эмас, олтин-кумушнинг бир тури сифатида пул пулга алмаштирилади. Чунки пул пул бўлиши учун олтин-кумушга таянади. Биров бир ернинг кумушига ўша ернинг олтинини нақдма-нақд сотиб олиб, уларни кўрсатиб туриб шу олтин динорни шу кумуш дирҳамларга сотиб олдим, деса ва ҳар иккиси ҳам ўша жойда бор бўлса, бу иш жоиздир. Яна биров кўрсатмай битим тузиб, бир ернинг олтинини бошқа ернинг кумушига сотиб олса, масалан, Мисрнинг бир динорини Ҳижознинг ўн дирҳамига сотдим, деса, бу ҳам жоиздир. Чунки пулларнинг қандайлиги битимда кўрсатилиши билан тайин бўлади. Натижада айнан битимда кўрсатилган пулга эга бўлинади. Демак, олтинни кумушга сотиш жоиздир. Бунда
102-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|